...
МЕНЮ
ONLINE TV

Malibu оламан деб ўлишига бир баҳя қолди


12:03, 12.07.2018 Жамият
 7 729

С.Аброров харидорга машина учун тўланадиган пулларни “LES AYLES” кафеси олдига олиб келиб беришини тайинлайди.

Malibu машинасини сотиб олмоқчи бўлган шахс босқинчи қўлидан қочиб қутилди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати маълум қилди.
 
Маълумотга кўра, 9 июль куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида Олмазор туманида яшовчи С.Аброров (исми ўзгартирилган)  Ш.Абдуллаев (исми ўзгартирилган) га Malibu автомашинасини 14 550 АҚШ долларига сотишини айтади. Пулларни эса “LES AYLES” кафеси олдига олиб келиб беришини тайинлайди.
 
Ш.Абдуллаев пулларни олиб келган вақтда С.Аброров бу пулларни жиноий йўл билан қўлга киритиш мақсадида унга бошқа бир сотилаётган Captiva автомашинасини кўрсатишини баҳона қилиб, Марказ 1-даҳа 50-уй ёнидаги берк кўчага олиб боради ва Ш.Абдуллаевнинг бўйин қисмидан арқон билан бўғади.
 
Бундан ташқари, унинг ўнг қўлига ўткир тиғли жисм билан жароҳат етказган вақтда жабрланувчи фаол қаршилик кўрсатиб, машинадан тушиб “LES AYLES” кафеси олдига қочиб борган.
 
С.Аброров воқеа жойидан яширинган. Аммо кўрилган чоралар натижасида С.Аброров ушланган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Malibu Captiva 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар