CNN сўровномаси: Трамп Байдендан ортда қоляпти
Олам
−
07 Октябрь 2020
6044АҚШда президентлик сайловлари ўтказилишига ҳам тобора оз фурсат қоляпти. Сўровларга кўра, Демократик партия номзоди Жозеф Байден машҳурлиги бўйича рақиби, амалдаги давлат раҳбари Дональд Трампдан 16 фоизга олдинда. Бу ҳақда СNN телеканали хабар қилди.
Тадқиқотга кўра, агар АҚШда умумий сайловлар ҳозир бўлиб ўтса, респондентларнинг 57 фоизи Байденга овоз беришга тайёр. Шунингдек атиги 41 фоиз сўровномада қатнашганлар Трампни қўллаб-қувватлайди. Респондентларнинг қарийб 2 фоизи сиёсатчиларнинг ҳеч бирига овоз бермаслигини айтган.
Маълумот учун, сўровнома 1 октябрдан 4 октябргача ўтказилган. Унда 1205 киши иштирок этган.
Маълумот учун, номзодлар ўртасидаги биринчи дебат 29 сентябрда ўтказилганди. Унда номзодлар бир-бирларини турли ҳақоратлар билан "сийлаган" эди.
Трамп ва Байденнинг иккинчи дебати 15 октябрга кўчирилди. У Майамида ўтказилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, АҚШда президентлик сайлови 3 ноябрь куни ўтказилади.
LiveБарчаси