Юнусободдаги аварияда ҳалок бўлганларнинг шахси аниқланди
Жамият
−
18 Декабрь 2019
17821Аввалроқ, бугун, 18 декабрь куни Тошкент метрополитенининг Юнусобод линиясида қурилиш ишлари олиб борилаётган очиқ участкада авария юз бергани, бунинг оқибатида икки киши қурбон бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қурбон бўлганларнинг шахсига аниқлик киритди.
Қидирув ва қутқарув ишлари натижасида тупроқ остидан икки кишининг жасади олиб чиқилди ва уларнинг шахси аниқланди. Улар:
1. Ж.Равшанов 1989 йилда туғилган;
2. Т.Абдуллаев 1957 йилда туғилган.
Ҳодиса сабаблари ва оқибатларини ўрганиш ва бартараф қилиш ишлари давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ушбу ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Очилбой Раматов раислигида Ҳукумат комиссияси тузилди.
LiveБарчаси