Лавров Украина ҳукуматини “халқаро тиланчи”га чиқарди

Олам

image

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Киев ҳукуматини “халқаро тиланчилар”, Украинанинг ўзини эса ҳалок бўлаётган ҳудуд деб атади. У бу ҳақда кеча Москвада бўлиб ўтган “Евромайдон: Украинанинг йўқолган ўн йиллиги” конференциясида сўзлаган нутқида айтиб ўтди.

Вазирнинг таъкидлашича, Ғарб Украинадан Россияни жиловлаш, уни стратегик мағлубиятга учратиш ва жаҳон саҳнасида ўзига муносиб роль ўйнашига йўл қўймаслик учун ҳар куйга солмоқда.

“Ғарб Россияни назорат остида ушлаб туриш, таъбир жоиз бўлса, стратегик жиҳатдан Россияни мағлуб этиш ва жаҳон саҳнасида ўзига муносиб роль ўйнашига йўл қўймаслик учун Украинадан ўз мақсади йўлида фойдаланмоқда”, деган у.

Украинани Чор Россиясидан совет иттифоқигача энг юқори салоҳиятли давлат бўлгани ҳақида эслаб ўтган Лавров бугун уни тиланчига айланганини иддао қилган.

“Натижада Россия империяси (Чор Россияси) ва Совет Иттифоқи даврида энг бой ва юқори саноат салоҳиятига эга Украина Европадаги энг қашшоқ ва йўқ бўлиб бораётган минтақага айланди. Ҳозирда Киев расмийлари халқаро тиланчи сифатида кўрилмоқда”, деган вазир.

Лавров, Ғарбнинг Украинани қўллаб-қувватлаши камайиб кетганига ҳам эътибор қаратган.

“Тўп бизнинг майдонда эмас, буни ҳамма билади. Ғарбнинг Украинани қўллаб-қувватлаши заифлашмоқда. Европа Иттифоқига аъзо давлатлар жами 144 миллиард евро ёрдам бериш мажбуриятини олган. Бироқ, Украинага 77 миллиард евро ажратилди” дея қўшимча қилган 73 ёшли Лавров.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ТИВ раҳбари Трампнинг ҳокимиятга қайтиши Украинадаги вазиятни ўзгартирмаслигини айтган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Сергей Лавров Киев тиланчи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг