Ҳабиб яна қанча вақт жанг қилишини айтди
Спорт
−
19 Сентябрь 2019
7652Россиялик UFC чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедов қачонгача октагонга жанг қилмоқчи эканини маълум қилди.
“Отам менга фаолиятининг энг чўққисига чиққан даври 32-33 ёшида келганни айтган. 33 ёшдан кейин эса фаолияти пастлашни бошлаган. Мен ҳам шундай қилсам керак. Ҳозирча, натижам 28-0. Агар бу кўрсаткични 30-0 қилсам ундан ҳам яхши бўларди. Мен яна камида 3-4 та жангда иштирок этсам керак. Шундан сўнг фаолиятимни якунлайвераман”, деди Ҳабиб.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 7сентябрь куни UFC`нинг енгил вазнида жаҳон чемпиони, россиялик Ҳабиб Нурмуҳамедов америкалик Дастин Порьега қарши жанг ўтказди.
Ҳабибнинг устунлигида кечган жангда, россиялик спортчи рақибини бўғувчи усули билан енгди.