Корея ярим ороли яқинида ядровий уруш бошланиши мумкин – Ким Чен Ин

Олам

image

АҚШ, Япония ва Жанубий Кореянинг қарама-қарши ҳаракатлари Корея ярим ороли атрофидаги минтақани беқарорлаштиради ва ядро уруши хавфини оширади. Бу ҳақда Корея Халқ Демократик Республикаси етакчиси Ким Чен Ин Корея халқ армияси ҳарбий-денгиз кучлари қўмондонлигига ташрифи чоғида айтиб ўтди. 

Ким Чен Ин мамлакатда нишонланадиган Ҳарбий-денгиз кучлари куни муносабати билан денгиз қўмондонлигига ташриф буюрган. 

“Бир муддат аввал АҚШ, Япония ва Жанубий Кореянинг жиноий гуруҳ раҳбарлари бир жойга йиғилиб, турли қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказишларини эълон қилишди ва уларни амалга оширишга киришдилар. Душман кучларнинг, шу жумладан АҚШнинг бепарво қарама-қаршилик манёврлари туфайли Корея ярим ороли атрофидаги сувлар ҳозирда дунёдаги энг катта ҳарбий техника концентрациясига ва ядро уруши хавфи бўлган энг беқарор аквазога айланди”, дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради Корея марказий ахборот агентлиги. 

Унинг қайд этишича, ҳарбий-денгиз флоти жанговар шайликни сақлаган ҳолда, душман зарбаларига ва уни кучсизлантиришга тайёр туриши керак. 

“Ҳозирги вазият ҳарбий-денгиз флотимиздан доимий жанговар шайликни сақлаш, кутилмаган вазиятлар юзага келган тақдирда душманнинг урушга бўлган иродасини синдиришга тайёр туриш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширишни талаб қилади”, дея қўшимча қилган КХДР раҳбари. 

АҚШ Президенти Жо Байден, Япония Бош вазири Фумио Кисида ва Жанубий Корея Президенти Юн Сок Ёль август ойи ўрталарида Америка етакчисининг Вашингтон ташқарисидаги Мериленд штатидаги Кэмп-Дэвиддаги қароргоҳида уч томонлама саммит ўтказди. Натижада ҳарбий ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида ҳар йили қўшма машғулотлар ўтказишга келишиб олинди. Июль ойида АҚШ ва Жанубий Корея ҳам АҚШнинг ядровий сув ости кемаси иштирокида машғулотлар ўтказган эди. Бундан ташқари, ядровий қуролга эга стратегик сув ости кемаси – USS Kentucky Жанубий Кореянинг Пусан портига кирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ким Чен Ин Шимолий Корея Ядро уруши

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made