Киев Лондондаги конференция якунлари бўйича 6,5 млрд доллар олиш ниятида

Олам

image

Украинага мамлакатни тиклаш учун 6,5 миллиард доллар керак. Бу ҳақда бугун, 21 июнь куни Лондонда очилган Украинани тиклаш бўйича иккинчи конференцияда Украина Бош вазири Денис Шмигаль маълум қилди.

Унинг айтишича, Киев мазкур конференция якунлари бўйича тегишли миқдордаги ёрдамни олишга умид қилмоқда. Украинанинг Ғарбдаги ҳамкорлари, жумладан, халқаро ташкилотлар яқин ойларда мамлакатни тиклаш учун 4,5 миллиард доллар ажратишга ваъда қилган. 

“Бизга ҳали ҳам 6,5 миллиард доллар керак. Биз ушбу конференция якунлари бўйича шунча миқдорда маблағ ажратишга оид ваъдаларга эришиш юзасидан улкан мақсадни қўйганмиз", дейди Украина Бош вазири.

Маълумот учун, икки кун давом этадиган тадбирда 61 давлатдан 1000 дан ортиқ хорижлик меҳмонлар, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бизнес вакиллари иштирок этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ ушбу конфренцияда Буюк Британия Бош вазири Риши Сунак, АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен, Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен ва Япония Ташқи ишлар вазири Ёсимаха Хаяши иштирок этиши айтилганди. Украина Президенти Владимир Зеленский эса видеоалоқа орқали муҳокама иштирокчиларига мурожаат йўллаши маълум қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

конференция Украина Лондон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made