Коронавирус банкноталар орқали юқадими?

Саломатлик

image

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) оммавий ахборот воситаларида коронавирусининг тарқалиши муносабати билан нақд пул хавфлилиги ҳақидаги хабарларни рад этди. Ташкилотнинг маълум қилишича, банкноталар орқали янги вирус юқтириш хавфи ортиши тўғрисида илмий далиллар мавжуд эмас.

"ЖССТ ҳеч қачон нақд пул COVID-19'ни тарқатиши мумкинлигини айтмаган. Биз бу борада расмий баёнот берганимиз йўқ", дейди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакили Фадела Чабе.

ЖССТ, ўз навбатида, қўлларни тез-тез ювиш кераклигини, шу жумладан, нақд пул ушлагандан кейин ҳам ушбу қоидага риоя қилишни эслатди. Таъкидланишича, банкноталарга бошқа буюмлар сингари муносабатда бўлиш керак. Яъни уларни қайсидир касалланган одам ушлаган бўлиши эҳтимолини ёддан чиқармаслик керак.

Нақд пул маблағларини бошқариш бўйича дунё миқёсидаги 127 компанияни бирлаштирган Европа қиймат ташувчилар ассоциацияси ва Европа Марказий банки банкноталар орқали коронавирус тарқалишини истисно қилмоқда. Ҳисоботда таъкидланишича, Евросистема мунтазам равишда евро пулларининг саломатликка таъсири бўйича тадқиқотлар олиб боради.

Коронавируснинг тарқалиши билан боғлиқ маълум хавф - бу ҳар куни юзлаб одамлар фойдаланадиган банкоматлар бўлиши мумкин. Улар экранларга тегишади, клавиатурада ПИН-кодни киритишади.

“Биз карантин даврида банкоматларга хизмат кўрсатиш бўйича банкларга тавсиялар тайёрладик. Ўз-ўзига хизмат кўрсатиш қурилмаларига техник ёрдам кўрсатадиган бизнинг мутахассисларимиз барча зарур шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланган. Улар қўшимча равишда барча терминал сиртларни махсус дезинфекциялаш воситалари билан ишлов беришади. Бу эса COVID-19 касаллигини банкоматлар орқали юқтириш хавфини минималлаштиради" дейди 13 мамлакатда банк ечимлари ва хизматларини тақдим этадиган BS/2 бош директорининг ўринбосари Томас Аугуцявичюс.

Эслатиб ўтамиз, бир қанча давлатларда нақд пулдан фойдаланишни чеклашни маслаҳат берган. Жумладан, Ўзбекистонда ҳам карантиндан олдин жамоат транспортида нақд пулсиз тўлов қилиш тавсия қилинган эди. Шунингдек, нақд пул шаклидаги пенсия ва нафақалар стерилланган ҳолда етказиб берилиши маълум қилинган.

 

Мақола муаллифи

Теглар

Нақд пул Коронавирус

Баҳолаганлар

93

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made