Қорачой-Черкесда отишма бўлди. Полиция орасида қурбонлар бор

Олам

image

Россиянинг Қорачой-Черкес республикасида патрул отрядига ўқ узилди, икки полициячи ҳалок бўлди, бири яраланди. Бу ҳақда бугун, 22 апрель куни Қорачой-Черкес раҳбари Рашид Темрезов маълум қилди.

“Бугун тунда Карачаевск шаҳрида жиноятчилар ички ишлар вазирлигининг Қорачой-Черкес республикаси бўйича тезкор жавоб гуруҳининг кундалик навбатчиликда бўлган отрядига шафқатсиз ҳужум уюштирди. Афсуски, ҳужум оқибатида полиция патрул хизмати алоҳида ротаси мобил взвод командири ўринбосари, милиция лейтенанти Мурат Хасанович Калаханов ва полиция ҳайдовчиси, милиция сержанти Роман Сергеевич Гушин ўқдан воқеа жойида ҳалок бўлди. Гуруҳ таркибига кирган учинчи полициячи яраланган ва ҳозир шифохонада”, дейилади хабарда.

Темрезов хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган Қорачой-Черкес Республикаси Ички ишлар вазирлиги ходимларининг оила аъзоларига самимий таъзия изҳор этди, шунингдек, ярадор ходимнинг тезроқ соғайиб кетишини тилади. Республика раҳбари жиноят содир этишга алоқадор шахсларни аниқлаш ва ушлаш учун “Сирен” режаси жорий этилганини айтди.

“Улар зудлик билан менга вазият ҳақида хабар беришади. Ишончим комилки, ҳуқуқ-тартибот идоралари тезкор ва профессионал тарзда иш олиб боради ва бандитлар топилиб, содир этган жинояти учун энг оғир жазони олиши учун барча имкониятларни ишга солади”, дея қўшимча қилди у.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ой бошида Россия Федерацияси таркибига кирувчи Ингушетия республикасидаги Қорабулоқ шаҳрида номаълум шахслар полиция билан отишмага киришганди. Март охирида Доғистон республикасидаги Махачқалъа ва Каспийск шаҳарларидаги тураржой биноларининг бир нечта хонадонларида қуролли террорчиларнинг чиқиш йўллари ёпиб қўйилди. Махсус хизматлар аксилтеррор операцияси давомида уч нафар қуролли шахсни қўлга олди. Яна 4 киши Москва яқинидаги “Крокус Сити Ҳолл”га ҳужум уюштиришда гумонланаётганларни пул ва қурол-яроғ билан таъминлаганликда айбланиб, қўлга олинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия отишма Қорачой-Черкес

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made