... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

Жириновский Россия президентлигига биринчи номзод бўлди


16:47, 22.12.2017 Олам
 6 738

Марказий сайлов комиссияси, ишончли вакилларга керакли банкда ҳисоб рақами очишга рухсат берди.

Россияда 2018 йилда бўлиб ўтадиган президентлик сайлови кампаниясига расман рухсат берилгани тўғрисида хабар берган эдик.
 
Бугун, Россия Марказий сайлов комиссияси, Либерал демократик партия етакчиси Владимир Жириновскийни бўлиб ўтадиган сайловларга номзод сифатида рўйхатга олди.
 
Шундай қилиб, Жириновский президентликка номзод сифатида, Марказий сайлов комиссиясига керакли барча ҳужжатларни топширган биринчи номзод бўлди. Марказий сайлов комиссияси унинг ишончли вакилларига керакли банкда ҳисоб рақами очишга рухсат берди.
 
Россия президентлигига сайловлар 2018 йилнинг 18 мартида ўтказилади. Владимир Жириновский давлат раҳбарлигига сайланиш учун олтинчи марта уриниб кўради.
Обил Сафаров

Теглар:Россия Жириновский сайлов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!