...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жамшид Кенжаевнинг ваҳшийларча ўлдирилгани акс этган видео тарқалди


02:00, 11.08.2018 Жамият
 53 022

"Qalampir.uz" манбаси “Aurum 898” тунги клуби кираверишига ўрнатилган видеокузатув камераларидаги ёзувни етказди.

 

Эркин кураш устаси, халқаро тоифадаги спортчи Жамшид Кенжаев 8 август куни Тошкентдаги “Aurum 898” тунги клубида қўриқчилар билан чиққан жанжал оқибатида вафот этгани ҳақида хабар берган эдик. 

Маълумотларга қараганда, Кенжаев ўзи олиб келган пичоқ билан пичоқланган ва шифохонада вафот этган.

"Qalampir.uz" манбаси “Aurum 898” тунги клуби кираверишига ўрнатилган видеокузатув камераларидаги ёзувни етказди. Тасвирларда ўша кунги можаро акс этган. 

Кенжаев аввалига клубга кираверишда тўрт нафар қўриқчига йўлиқади. Қўриқчилар билан салом-алик қилади, сўнг суҳбатлашади. Орада бирдан жанжал чиқади. Кўз очиб юмгунча бўлган воқеалар давомида 10 га яқин барзанги йигитлар-қўриқчилар Жамшид Кенжаевни дўппослайди. Тасвирларда кўриниб турганидек, қўриқчилар бино ичкарисига кириб, ўзлари билан бейсбол спорт турида қўлланиладиган биталарни кўтариб чиқади ва Кержаевга ташланадилар. Улардан бир нечтаси Кенжаев билан келганларни қувиб кетади. Қолганлар бир бўлиб спортчини дўппослашда, тепкилашда давом этади. 

Видеода Кенжаевга қай маҳал, ким томонидан пичоқ орқали жароҳат етказилганини кўриш қийин. Бироқ, у қонга беланиб ётган бўлса ҳам қўриқчилар ваҳшийларча уни тепкилашда давом этади. 

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасидан берилган расмий маълумотга қараганда, “Aurum” тунги клубида қўриқловчи ёрдамчи Ш.Қиличов фуқаро Жамшид Кенжаевни қўлидан ошхона пичоғини тортиб олиб, унга санчиб кесилган тан жароҳатлари етказган.Олган тан жароҳатлари билан Жамшид Кенжаев Юнусобод туманидаги 7-сонли ШКШга ётқизилиб, тез тиббий ёрдам кўрсатилса-да, етказилган тан жароҳатлари натижасида вафот этган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан 9 август куни Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Ш.Қиличовга нисбатан ЖКнинг 25, 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, у ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган. Клуб эса ёпиб қўйилган. 

Шу ўринда савол туғилади: наҳот, бизгача етиб келган бу тасвирлар ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари қўлигача бормаган. Агар улар бу видеони кўрган бўлса, нега Кенжаевнинг вафотига сабабчи бўлган, уни дўппослашда иштирок этган клубнинг бошқа қўриқчиларига жиноят иши очилмади? Нега улар ҳибсда эмас? Нега доимгидек кўпчиликнинг айбини бир киши гарданига оляпти? Сизнингча, бунинг ортида "чиқариб оламиз" қабилидаги ўйинлар йўқми? 

Саволларнинг кети йўқ. Хўш, бундай клублар керакми бизга? Модомики қўриқчилар жанжал кўтарган ҳар ташриф буюрувчини шу кўйга солса, биз билган ва билмаган охири қонли воқеалар қанча бўларкин? Қўриқчининг вазифаси-чи? Унинг вазифаси эшикдан келганни савалашми ё жанжал кўтарганларни қонунан ҳуқуқ-тартибот органига топширишми? Эшик остига қўйилганлар қўриқчими ё ваҳший жиноятчи? Бу саволларга ким жавоб беради.

Бу воқеа мамлакатда фаолият юритаётган тунги клублар фаолиятини, иш соатларини ва қўриқлаш хизматини қайта кўриб чиқиш учун етарли асос бўлди.

Теглар:Жамшид Кенжаев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар