Истанбулда ўзбеклар яшайдиган туман зилзиланинг асосий хавф зонаси экани айтилди

Олам

image

Туркиянинг Табиий офат ва фавқулодда вазият бошқармаси Истанбулда кутилаётган кучли зилзиладан энг оғир зарар кўрадиган туманлар рўйхатини эълон қилди. Улар орасида ўзбекистонликлар энг кўп борадиган, яшайдиган ва ишлайдиган Фотиҳ тумани ҳам бор. 

Бошқарма маълумотларига кўра, зилзила Истанбулнинг барча туманлари учун юқори хавф туғдирмоқда. 

Аммо Адалар, Авжилар, Боғчалиуйлар, Бакиркўй, Бейликдузи, Буюкчекмачи, Кичикчекмачи, Молтепа, Тузла, Ускудар, Зайтунбурни ва Султонбейли туманлари зилзиладан катта таъсир кўради. 

Истанбул мэрияси ҳисоботида энг хавфли туманлар Авжилар, Фотиҳ, Зайтунбурни, Эсенлар, Кичикчекмачи, Тузла ва Бейликдузи сифатида қайд этилган. Кутилаётган Мармара зилзиласида Зайтунбурнида 5 минг 334, Авжиларда 7 минг 39 ва Кичикчекмачида 12 минг 244 бинонинг жиддий зарар кўриши тахмин қилинмоқда. 

Табиий офат ва фавқулодда вазият бошқармасининг Истанбулда фалокат хавфини камайтириш режасига кўра, эҳтимолий кучли зилзилаларда шаҳарни кутаётган хавфлар ҳам эълон қилинди. Шунга кўра, Истанбулнинг барча туманларида зилзила юқори хавф туғдирса-да, Адалар, Авжилар,  Боғчалиуйлар, Бакиркўй, Бейликдузи, Буюкчекмачи, Кичикчекмачи, Молтепа, Тузла, Ускудар, Зайтунбурни ва Султонбейли туманлари кучли хавф остида. 

Буюкчекмачи ва Бейликдузи кўчки зонасида бўлгани учун бинолар қулаши содир бўлиши мумкин. 

Эсенюрт – бу юқори ва зич қурилиш, аҳоли сони ва иммигрантлар зичлиги билан зилзилалардан таъсирланиш хавфи ортиб бораётган тумандир. 

Силиври ва Тузла – бу фаол ёриқ чизиғига яқинлиги, юқори аллювиал қалинлиги ва суюлтириш учун қулай тупроқ шароити туфайли зилзиладан кучли таъсир кўриши мумкин бўлган туманлар қаторига киради. 

Бакиркўй, Авжилар ва Зайтунбурни – ҳисоботда айтилишича, ушбу туманларнинг барчаси зарар кўради. Уларда хусусий, давлат ва шаҳар шифохоналари ҳамда мактаблар, қолаверса, эски биноларнинг кўплиги зилзила таъсирини янада оширади. 

Адалар – ёриқ чизиғига яқинлиги ва эски бинолар кўплиги туфайли юқори хавф мавжуд. Аҳоли зичлигининг пастлиги, денгиз транспорти объектларининг очиқлиги ва транспортда муаммоларнинг йўқлиги муҳим хусусият сифатида баҳоланмоқда.  

Боғчилар, Боғчалиуйлар, Эсенлар, Ғозиусмонпошо, Кадикўй, Қоғозхона, Картал, Кичикчекмачи, Молтепа, Пендик, Умрония ва Ускудар: Зич жойлашув билан ажралиб турадиган бу туманлар, бошқа туманлар билан солиштирганда, ёпилиши мумкин бўлган йўллар туфайли оғир қийинчиликларга дуч келиши мумкин бўлган туманлар деб ҳисобланмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Истанбул Зилзила

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг