Имрон Хон Покистон ҳам, Ҳиндистон ҳам ядро қуролига эгалигини эслатди

Олам

image

Бугун, 27 февраль куни Покистон Бош вазири Имрон Хон Ҳиндистон раҳбарияти билан музокаралар бошлашни таклиф қилди. Бу ҳақда ANI агентлиги хабар берди.

У “соғлом фикр” ғалаба қозонишига ва ядровий қуролларга эга икки қўшни давлат ўртасидаги можаро тинч йўл билан ҳал этилишига умид билдирди.

“Келинглар ўтириб, мавжуд масалани музокара йўли билан ҳал қиламиз. Тарих бизни урушларда кўплаб яншлишлар бўлганига ўргатади. Мен Ҳиндистондан сўрамоқчиман: биз қандай қуролга эгалигимизни била туриб янглишишга ҳаққимиз борми”, деган Бош вазир Имрон Хон.

Эслатиб ўтамиз, бугун Покистон Ҳарбий ҳаво кучлари Ҳинлистон ҲҲКга қарашли иккита қирувчи самолётни уриб туширди. Бунга самолётларнинг Покистон ҳудудига ўтгани сабаб қилиб кўрсатилди.

Таъкидлаш жоизки, Ҳиндистон ва Покистон муносабатлари жорий йилнинг февраль ойи ўрталарида Жамму ва Кашмир штатида юз берган воқеа ортидан ёмонлашди. Штатда Полициянинг марказий заҳира кучлари (Ҳиндистон куч тузилмаларининг йирик ҳарбийлаштирилган бўлинмаси)  автоколоннасига ҳужум уюштирилган.

Террорчи-ҳудкуш бомба тўлдирилган автомобилда ҳарбийларни олиб кетаётган автобусга келиб урилган. Ҳужум учун жавобгарликни “Жаиш-е-Муҳаммад” гуруҳи ўзига олган.

Маълумот учун, Ҳиндистон ва Покистон ўртасида 1947 йилдан бери Кашмирнинг баҳсли ҳудуди сабабли уруш хавфи сақланиб келади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳиндистон-Покистон Имрон Хон

Баҳолаганлар

82

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг