...
МЕНЮ
ONLINE TV

Илон Маск Учинчи жаҳон уруши ҳақида башорат қилди


20:01, 07.04.2018 Олам
 9 700

Тадбиркорнинг фикрича, сунъий онгнинг ривожланиши, келажакда у ёки бу шаклда унинг дунёни бошқаришига олиб келади.

Сунъий онг келажакда “ўлмас диктатор” ярата олади деб ҳисобламоқда америкалик тадбиркор, SpaceX ва Tesla компаниялари раҳбари Илон Маск. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
 
Тадбиркорнинг фикрича, сунъий онгнинг ривожланиши, келажакда у ёки бу шаклда унинг дунёни бошқаришига олиб келади.
 
Диктатор инсон бўлса, эртами-кечми ўлади. Сунъий онг эса мангу яшайди, деб таъкидлади Маск.
 
Инсониятни йўқ қилиш учун сунъий онгга “ёмон” бўлишнинг ҳам кераги йўқ, дейди у.
 
“Инсоният сунъий онг мақсади йўлида тўсиқ бўлса, у ҳеч ўйламай уни бир буюмдек йўқ қилади”, қўшимча қилди тадбиркор.
 
Илон Маск сунъий онгнинг қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлиги ҳақидаги хавотирини бир неча марта билдирган. Хусусан, у сунъий онг яратишдаги рақобат учинчи жаҳон урушига олиб келиши мумкинлигини ҳам айтиб ўтган.
 
Шунингдек, америкалик тадбиркор Ойда ва Марсда космик станциялар қуриш нақадар муҳимлигига ҳам тўхталиб ўтди. Унинг айтишича, Ерга “ўрта асрлар” қайтса, инсониятда цивилизацияни тиклаш учун яна бир имкон бўлар эди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:сунъий онг 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!