Ғазодаги шифохоналар Исроил блокадасига яна икки кун дош бера олади – БМТ

Олам

image

Ғазо секторидаги шифохоналар фаолиятини яна икки кун давом эттира олиши мумкин. Бу ҳақда кеча, 14 октябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси (ГММБ) маълум қилди.

Қайд этилишича, Исроил томонидан амалга оширилаётган блокада туфайли электр ва бошқа таъминотлардан узилиб қолган Ғазо секторидаги шифохоналар мавжуд ёқилғи захираларидан келиб чиқиб, ўз фаолиятини яна икки кун сақлаб туриши мумкин.

“Ғазодаги барча шифохоналарда захира генераторларининг 48 соат ишлаши учун ёқилғи қолди. Генераторларининг ишламай қолиши минглаб беморларнинг ҳаётини хавф остига қўяди”, дейилади ГММБ баёнотида.

Агентликнинг хабар беришича, Ғазода тўрт кундан буён электр йўқлиги соғлиқни сақлаш ва сув таъминоти каби ҳаётий соҳаларни ҳам ҳалокат ёқасига етакламоқда. Можаро авж олган пайтдан бери Ғазо секторидаги фаластинликлар орасида ҳалок бўлганлар сони 2228 нафарга, жароҳатланганлар сони эса 8744 нафарга етган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Америка Қўшма Штатлари бошқа қатор давлатлар билан биргаликда Ғазо секторидан фаластинликлар ва америкалик фуқароларни эвакуация қилиш учун гуманитар йўлак яратиш устида ишлаётгани хабар қилинганди. Бироқ кейинчалик Миср ҳукумати Ғазо секторидан қочқинлар ва кўчирилаётганлар ўтиши учун йўлак очмаслигини маълум қилди


Мақола муаллифи

Теглар

БМТ захира Ғазо Исроил блокадаси ГММБ шифохоналар генераторлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made