Фуат Октай Мирзиёевга Эрдўғаннинг табригини етказди

Жамият

image

Бугун, 13 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳозирда Туркия Республикаси Буюк Миллат Мажлиси Ташқи алоқалар қўмитаси раиси бўлиб турган Фуат Октай бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.

Айтилишича, суҳбат пайтида Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилган.

Учрашув аввалида Фуат Октай Ўзбекистон етакчисига унинг Президент сайловидаги ишончли ғалабаси муносабати билан қардош Туркия Президенти ва халқининг самимий табрикларини етказган.

Туркия томони Ўзбекистон Президентининг аҳоли фаровонлигини ошириш ва мамлакатнинг халқаро нуфузини мустаҳкамлашга қаратилган прагматик сиёсатини юксак баҳолаши ва тўлиқ қўллаб-қувватлаши қайд этилган.

Музокаралар чоғида парламентлараро алоқаларни ривожлантириш ҳамда қабул қилинаётган қарорлар ижроси устидан парламент назоратини кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилганю.

Давлат раҳбари парламентлараро ҳамкорлик гуруҳларини ташкил этиш ва тегишли “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш юзасидан эришилган келишувларни олқишлаган.

Шунингдек, учрашувда ўзаро савдо ҳажмини ошириш ва авиақатновларни кўпайтириш, истиқболли инвестиция лойиҳаларини илгари суриш, қўшма маданий-гуманитар тадбирларни ўтказиш бўйича мувофиқлашган чоралар кўрилиши муҳим экани таъкидланган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 10 июль куни Ражаб Тойиб Эрдўған Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали мулоқот қилиб, уни муддатидан илгари Президент сайловида қозонган ғалабаси билан дилдан қутлаган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Фуат Октай Мирзиёев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made