Кластерлар ва Тўқимачилик уюшмаси бирлаштирилади

Жамият

image

Кластерлар уюшмаси ва Тўқимачилик уюшмаси бирлаштирилиб, ягона "хом ашёдан тайёр маҳсулотгача" тизимига ўтилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган тўқимачилик соҳасида экспорт ва инвестиция ҳажмларини ошириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилишида айтиб ўтилди.

Йиғилишда Тўқимачилик уюшмаси фаолиятини фаоллаштириш зарурлиги таъкидланган. Жумладан, Кластерлар уюшмаси ва Тўқимачилик уюшмасини бирлаштириб, ягона “хом ашёдан тайёр маҳсулотгача” тизимини яратиш таклиф қилинган.

"Соҳадаги муаммоларни тадбиркордан яхши биладиган одам йўқлиги боис уюшмани тўқимачиликнинг ҳар бир йўналишидаги тадбиркорлардан иборат кенгаш бошқаради", деган Мирзиёев. 

Шунингдек, уюшма кластерлар ва тўқимачилик корхоналарига маҳсулот, инвестиция, экспорт ва иш ўринларини кўпайтиришга кўмаклашиши, брендлар билан ишлашнинг яхлит тизимини йўлга қўйиши, халқаро сертификатларга эга экспортчилар сонини ошириши, етакчи сорсинг, бренд ва ритейлерларни жалб қилиши, Европа давлатларида кенг қамровли тарғибот тадбирларини ўтказиши муҳимлиги қайд этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Мирзиёев Кластерлар ва Тўқимачилик уюшмаси бирлаштирилади

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made