Фарғонада яна бир мактаб ўқувчиси бедарак йўқолди

3-саҳифа

image

Фарғона вилоятининг Учкўприк тумани “Катта-Қоракўл” МФЙда яшовчи 2008 йилда туғилган Руҳшонахон Соҳибжон қизи Фозилова қидирилмоқда. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.

Қайд этилишича, қиз жорий йилнинг 3 март куни яшаш хонадонидан номаълум томонга чиқиб кетиб, уйига қайтмаган. Эгнида қора рангли шапкали жемпер, бошида тўқ яшил ва қизил рангли йўл-йўл рўмол, оёғида қора рангли, аёллар оёқ кийими, ўнг қўлида рангли металлдан ясалган узуги бўлган.   

Белгилари: бўйи тахминан 160-165 см, буғдойранг, юзи узунчоқ, сочи қора, қулоқлари ўртача, бурни ўртача, лаблари ўртача қалинликда, тишлари табиий бутун ва руҳан соғлом.

"Бедарак йўқолган фуқаро тўғрисида маълумотга эга бўлсангиз 73-244-02-85, 73-244-02-76 ёки "102" қисқа рақамига қўнғироқ қилиб маълумот беришингиз мумкин", дейилади эълонда.

Таъкидлаш жоизки, аввалроқ Андижон вилояти Хўжаобод туманида туғилган 18 ёшли Барнохон Холдаралиева, Сурхондарё вилояти Термиз туманида яшовчи 9-синф ўқувчиси Ойдин Турсунова, Жиззах вилоятида яшовчи Сабрина Назирқулова, Фарғона вилояти Қўштепа туманида яшовчи Мадина Иброҳимова, Руҳшона Жиянбоева, Туркияга борганидан сўнг оила аъзолари билан алоқасини йўқотган Ирода Пўлатоваларнинг бедарак йўқолгани ҳақида хабар берган эдик. Орадан 24 кун ўтиб Ойдин Турсунова топилгани маълум бўлди, бироқ Барнохон Холдаралиева, Сабрина Назирқулова, Мадина Иброҳимова, Рухшона Жиянбоева ҳамда Ирода Пўлатова ҳамон бедарак йўқолган бўйи қолмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона бедарак Руҳшонахон Фозилова

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made