Фарғонада ИИО ходими ўқитувчини калтаклагани айтилмоқда 

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларида Фарғона вилоятининг Данғара туманида Ж.Т. исмли ИИО ходими акасининг ёнини олиб, ўқитувчини калтаклагани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси мазкур ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди

Қайд этилишича, кеча, 21 октябрь куни Данғара тумани “Пишқарон” МФЙда жойлашган балиқхона ёнида фуқаро М.М. таниши Д.Т (видеохабардаги шахс) билан пул олди-бердиси масаласида ўзаро жанжаллашиб кетган. 

Оқибатда М.М. Д.Т.нинг юз ва бош қисмига уриб, тан жарохати етказган. Ҳодиса жойига туман ИИБ ходимлари етиб борган ҳамда ҳолат тегишли тартибда рўйхатга олинган. 

“Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Видеохабарда келтирилган М.М.нинг ИИО ходими Ж.Т.га қариндошлиги аниқланмади”, дейилади муносабатда.

Бошқарма хабарига кўра, мазкур ҳолат вилоят ИИБ раҳбарияти томонидан алохида нозоратга олинган ва якунига кўра, қонун устуворлиги, жазо муқаррарлиги таъминланади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Фарғона вилояти бошқармаси раҳбари Шерзодбек Долимовнинг QALAMPIR.UZ'га маълум қилишича, Д.Т. Данғара тумани 1-сонли касб-ҳунар коллежида ўқитувчи бўлиб ишлаган, бироқ у 1 йил аввал ишдан бўшаган ва ҳозирда таълим тизимида ишламайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилоятида Ички ишлар органи ходимининг чойхонада ўтирганини тасвирга олган ва ижтимоий тармоқларга тарқатган фуқаролар 15 суткага қамалган эди. Шунингдек, Фарғона вилоятида ўзини ИИО ходими деб таништирган қиз жаримага тортилганди


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона ўқитувчи ИИО Данғара ИИО ходими

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made