Эронда 171 нафар одам алкоголдан заҳарланиб ўлди

Олам

image
0:00
0:00
download

Эроннинг Альборз вилоятида алкоголдан 171 нафар одам заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда вилоят тиббиёт университети декани Шаҳрам Сайёдий сўзларига таяниб, "Мир24" нашри хабар берди

“Охирги маълумотларга кўра, сўнгги беш кун ичида таркибида метаноль (спирт) бўлган алкоголдан заҳарланганлар сони 171 кишига етди”, дейди Сайёдий.

Шунингдек, вилоят ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбари генерал Ҳамид Хадаванд заҳарланишга олиб келган спиртли ичимликлар тарқатиш бўйича олти киши қўлга олингани ҳақида маълум қилган. Тергов маълумотларига кўра, маҳсулот ишлаб чиқарувчилари ифлосланган техник спиртни ноқонуний равишда ишлатган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари корхонадан 6,5 минг литр ушбу спиртни олиб, заводни муҳрлаб қўйган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда 30 дан ортиқ одам “Мистер Сидр” билан заҳарланиб, ҳалок бўлган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

алкоголь

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made