Энди Ўзбекистоннинг чегараолди яйловларида молларни кечаси ўтлатиш тақиқланади

Жамият

image

Ўзбекистоннинг чегараолди яйловларида молларни фақат кундузи ўтлатишга рухсат берилади. Бу ҳақда 9 октябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон ҳудудида чегара режими тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимча киритиш бўйича қарорида маълум қилинди.

Ушбу қарор орқали Ўзбекистон ҳудудида чегара режими тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги низом чегараолди зонасида ва чегараолди минтақасидаги яйлов ерлардан фойдаланиш тартибини белгиловчи боб билан тўлдирилмоқда.

Чегараолди зонасида ва чегараолди минтақасидаги яйлов ерлардан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси томонидан бир йилда бир маротаба шакллантириладиган рўйхатга киритилган шахслар фойдаланишлари мумкин. Шакллантирилган рўйхат ДХХ Чегара қўшинлари ва ички ишлар органларига юборилади.

Ердан фойдаланиш ижара ҳуқуқи асосида амалга оширилади, молларни ўтлатишга фақатгина кундузи рухсат берилади. Шахс ердан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотганда қўмита 10 кунлик муддат ичида ДХХ Чегара қўшинлари ва ички ишлар органларини хабардор этади.

Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 2023 йил 10-октябрда кучга кирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳукумат делегациялари Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон давлат чегараларининг туташган жойларини белгилаш масалаларини муҳокама қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

чегара қонунчилик чорва

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made