Университетга киролмаганман – Ортиқхўжаев ушалмаган орзусини айтди

Жамият

image

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг битирувчилар билан учрашуви бўлиб ўтди. Унда 2019-2020 ўқув йилида Тошкент шаҳридаги таълим муассасалари битирувчилари бандлигини таъминлаш ва ёшларнинг мақсад ҳамда режалари, келажаги билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди. Бу ҳақда ҳокимлик Матбуот хизмати хабар берди.

Учрашувда ҳоким битирувчиларга ёшлигида журналист ва дипломат бўлишни хоҳлагани, аммо университетга кира олмагани ҳақида гапириб берди.

“Кучли халқаро журналистлар бўлар эди, фуқаролар уруши жойларидан тўғридан-тўғри ахборот узатишарди. Япония, Германия, Америкадан... Энг кучлилардан яна иккитаси – Шаҳноза Ғаниева ва Мухтор Ғаниев. Ўзбеклардан чиққан. Улар Афғонистондан, оғир-оғир жойлардан журналистлик фаолиятини олиб боришарди. Мени уларга жуда ҳавасим келарди, мен ҳам уларга ўхшаб халқаро журналист бўлишни жуда ҳам хоҳлаганман.

Ўша вақтда Халқаро дипломатия институти очилганди, унга кириш учун ҳужжатларни топширдик, лекин, минг афсуски, мен кира олмаганман. Аммо, чин дилдан дипломат бўлишни хоҳлаганман, чин дилдан халқаро журналист бўлишни хоҳлаганман”, деган Жаҳонгир Ортиқхўжаев.

Қайд этилишича, Тошкентдаги ўқишни истаган, яхши мутахассис, зўр ихтирочи, ташаббускор ва тадбиркор бўлишни ният қилган ёшларнинг барчаси қўллаб-қувватланади.

Аввалроқ, Жаҳонгир Ортиқхўжаев Ўзбекистон Миллий университети талабалари сафига имтиҳонсиз қабул қилинган битирувчи қизга Spark совға қилгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Жаҳонгир Ортиқхўжаев

Баҳолаганлар

508

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг