Каъба атрофини фалакдан қушлар тавоф этдилар (видео)

Бу қизиқ

Бир неча кундан буён зиёратчилар учун ёпиқ турган Каъба атрофини қушлар тавоф қилдилар. Ушбу ҳодиса тасвирланган видео ижтимоий тармоқларда кенг тарқалмоқда. 

Ислом оламидаги энг муқаддас ва доим одамлар билан гавжум бўлиб келган Каъба атрофини фалакда оқ рангдаги бир гала қушлар бир неча бор айланиб учдилар. 

Каъба Саудия Арабистонининг Макка шаҳридаги Масжид ал-Ҳарам масжидининг ичида жойлашган. Бир неча кун аввал бу ерда дезинфекциялаш ишлари олиб борилган эди. Мамлакатда коронавирус тарқалгани сабаб Каъба атрофи зиёратчиларга ёпилганди. Видео тасвир ҳам айнан Каъба атрофи зиёратчилар учун ёпилган вақтда суратга олинган.

Саудия Арабистони қироллиги Каъба жойлашган Масжид ал Ҳарам яна зиёратчилар учун очилганини эълон қилди. Аммо бу ерда ҳозирча фақат намоз ўқиш мумкин. Бошқа амалларни бажаришга маълум чекловлар мавжуд.

Маълумот ўрнида, коронавирус бугунгача 130 га яқин мамлакатда аниқланди. Рўйхатда Саудия Арабистони ҳам бор. Мамлакатда касаллик чалинганлар 45 кишини ташкил этмоқда. Дунё бўйлаб ушбу вирус билан оғриган 133 101 нафарга етди. Қурбонлар сони эса 4949 кишини ташкил этмоқда. Касалликни ортда қолдириб, даволанганлар эса 68 898 тани ташкил этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Каъба

Баҳолаганлар

485

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг