... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

ДХХ раиси Тожикистондаги йирик ГЭСни кўргани борди


15:26, 12.06.2018 Олам
 6 649

Душанбеда Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Давлат хавфсизлик қўмитаси ўртасида келишув имзоланди.

Бугун, 12 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси Ихтиёр Абдуллаев Тожикистонга борди.
 
Душанбе шаҳрида Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Давлат хавфсизлик қўмитаси ўртасида келишув имзоланди. Ҳужжат Тожикистон МХДҚ раиси Соймўмин Ятимов ва Ўзбекистон ДХХ раиси Ихтиёр Абдуллаев томонидан имзоланди.
 
Учрашувда икки давлат хавфсизлик хизматлари террорчилик, эстремизм қарши кураш масалалари муҳокама қилинган. Ўзбекистон ва Тожикистон айни вақтда террорчилик ташкилотларига қарши курашда ягона мустаҳкам ва барқарор позицияга эга экани таъкидланган.
 
ДХХ раиси ташрифи давомида Тожикистоннинг Роғун ГЭСи қурилишини бориб кўриш ҳам режалаштирилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:ДХХ Тожикистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!