Чилонзорда оммавий пичоқбозлик бўлгани айтилди (видео)

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкентнинг Чилонзор туманида оммавий пичоқбозлик бўлгани ҳақида видеолар тарқалди. Ҳолат бўйича Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ'га маълумот берди.

Жорий йилнинг 5 ноябр куни соат 21:00 ларда 1993 йилда туғилган фуқаро Н.А. РШТЁИМга кўкрак қафаси чап томонлама кесилган-санчилган жароҳати ташхиси билан мурожаат қилган ва унга тез-тиббий ёрдам кўрсатилган. У шифокорларга ўз эҳтиётсизлиги туфайли Чилонзор тумани 19-мавзесида жойлашган деҳқон бозори ёнида йиқилиб тушганини айтган.

Воқеа жойига борилиб, терговга қадар суриштирув ишлари давомида Н.А. 5 ноябрь куни соат 19:00 лар атрофида фуқаро О.К. билан ўзаро тортишиб қолгани аниқланган. Маълумотларга кўра, улар ўртасидаги жанжалга қарз сабаб бўлган.

Воқеа жойига Чилонзор тумани ИИО ФМБ бошлиғи биринчи ўринбосари, тергов тезкор-гуруҳи, Чилонзор тумани ИИО ФМБ ЖҚБ шахсий таркиби, тун хизматида бўлган профилактика инспекторлари, миллий гвардия ходимлари чиққан.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида яшовчи аёл ўз опаси билан пул масаласидаги зиддият сабабли жиянини сўйиб ташлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент пичоқбозлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг