Чехия Ўзбекистонга 30 та электропоезд етказиб беради

Жамият

gw6c8q16970846407340_b

Жорий йилнинг 11 октябрь куни “Ўзбекистон темир йўллари” компанияси ва Чехиянинг Škoda Group конгломерати ўртасида 320 миллион евролик шартнома имзоланди. Унга кўра, Чехия Ўзбекистонга 30 та электропоезд етказиб беради.

Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов иштирок этган ўзбек-чех бизнес форумида имзоланган ушбу шартномага мувофиқ тўрт вагонли электропоездларни ишлаб чиқаришга кейинги йилдан старт берилади. Асосий қисмлар Чехиядаги Острава заводида, қолган қисмлар эса Ўзбекистонда йиғилади. 

Маълумларга кўра, вагонлар қисман паст полли, Wi-Fi,  шунингдек, ички ва ташқи видеокузатув тизимлари билан жиҳозланган бўлади. Айтиш мумкинки, Чехиянинг ушбу компанияси Латвия ва Эстонияга ҳам худди ана шундай поездлар етказиб бериш билан шуғулланади.

“Бу - истиқболли ҳамкорликнинг бошланиши, холос. Биз Šкода компаниясининг Ўзбекистонда улкан салоҳиятга эга эканлигини эътироф этамиз”, деди Бош вазир Абдулла Арипов.

Эслатиб ўтамиз, 10 октябрь куни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Чехияга борган ва мамлакат Бош вазири Петр Фиала билан учрашган эди.

Абдулла Арипов, шунингдек, Чехия Республикасига расмий ташрифи доирасида ушбу мамлакат Президенти Петр Павел билан ҳам учрашди.


Мақола муаллифи

Теглар

Чехия Ўзбекистон темир йўллари Ўзбекистон Абдулла Арипов электропоезд Петр Павел Петр Фиала Škoda

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг