... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Бухорода жазо ўтаётган 42 нафар маҳкум озодликка чиқди


19:32, 07.12.2017 Жамият
 1 982

Жиноят Кодексининг 73 ва 74-моддаларига асосан маҳкумларнинг ўталмай қолган жазо муддатини жазони ўташ муддатидан шартли озод қилиш ва ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштириш бўйича ажрим чиқарилди.

Жиноят ишлари бўйича Когон шаҳар суди томонидан Бухоро вилояти ИИБ Жазони ижро этиш бўлими 64/85-сонли жазони ижро этиш муассасасида сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди.

Унда Жиноят ишлари бўйича Когон шаҳар суди раиси З.Шеров, Когон туман прокурорининг ёрдамчиси С.Холматов, Бухоро вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари Ғ.Қиличев ҳамда 64/85-сонли жазони ижро этиш муассасаси бошлиғи Ф.Раҳимовлар иштирок этишди.

Сайёр суд мажлисида 42 нафар маҳкумларга нисбатан жазони ижро этиш муассасаси томонидан киритилган тақдимномалар кўриб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 73 ва 74-моддаларига асосан маҳкумларнинг ўталмай қолган жазо муддатини жазони ўташ муддатидан шартли озод қилиш ва ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштириш бўйича ажрим чиқарилди.

Раислик қилувчи маҳкумларга уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириб берди. Сайёр суд мажлиси давомида маҳкумлар ҳам қилмишидан пушаймон эканликларини таъкидлашиб, ўз оиласи ва қариндошлари бағрига қайтганидан сўнг такроран жиноят содир этмасликка, ҳалол меҳнат ва соғлом турмуш тарзини танлашга ваъда бердилар.

Бухоро вилояти матбуот хизмати хабарига кўра, суд мажлиси давомида Бухоро вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари Ғ.Қиличев сўзга чиқиб, жиноят ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширишда, жазони ижро этиш муассасаларидан озодликка чиқарилган маҳкумлар томонидан такроран жиноят содир этилишининг олдини олишда жойлардаги кўникма марказлари билан ҳамкорликда профилактик чора-тадбирларни кучайтириш лозимлиги борасида тўхталиб ўтди.

Раислик қилувчи З.Шеров чиқарилган ажримни ўқиб эшиттириб, протесс келтириш шарти ва муддатини, суд мажлиси баённомаси билан танишиш ҳамда унга мулоҳазалар билдириш тартибини тушунтириб, суд мажлисини ёпиқ  деб эълон қилди.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:64/85-сонли жазони ижро этиш муассасаси Бухоро вилояти ИИБ Сайёр суд мажлиси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар