“Исроилнинг кулини кўкка совурамиз”. Эрон Президенти эҳтимолий уруш ҳақида гапирди

Олам

image

Агар Исроил кучлари Эронга ҳужум қилса, сионистлардан асар ҳам қолмайди. Бу ҳақда Президент Иброҳим Раисий баёнот билан чиқди.

Унинг айтишича, Тель-Авив Теҳронга зарба беришга қарор қилса, форс давлати томонидан кучли қарши жавоб берилади.

"Агар Исроил қўшинлари бизнинг ҳудудга бостириб киргудек бўлса, вазият бутунлай бошқача бўлади – сионистлар режими бутунлай барҳам топади", деган Раисий.

Аввалроқ, ғарблик экспертлар Исроил эскирган ҳаво кучлари ва рус моделларига асосланган ҳаво мудофаа тизимига эга бўлган Эроннинг "бурнини ерга ишқалаб қўйиш"да унчалик муаммога дуч келмаслигини айтганди. Исроил ҳаво мудофааси бўйича собиқ раҳбар Звика Хаимовичнинг фикрича, форсларнинг ҳаво мудофааси, асосан, Россиянинг С-200 ва С-300 зенит-ракета тизимлари ёки "Bavar-373", "Xordod", "Raad", "Sayyod" ва "Talash" каби маҳаллий ишлаб чиқарилган бир қатор эквивалентлар, шунингдек, эски Америка ва Россия ҳарбий самолётлари (ҳаттоки уларнинг баъзилари 1970 йиллар Шоҳ Муҳаммад Ризо Паҳлавий даврига оид) дан иборат.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Исроил Иброҳим

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made