Бухоро вилоятига янги прокурор келди

Жамият

image

Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошевнинг буйруғига асосан адлия маслаҳатчиси Улуғбек Ҳамдамов Аслонович Бухоро вилояти прокурори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, Улуғбек Ҳамдамов тайинловга қадар Фарғона вилояти Қўқон шаҳар прокурори лавозимида ишлаган. Президент Мирзиёев уни “Мардлик” ордени билан тақдирлаган. 

Бухоро вилоятининг собиқ прокурори Маҳмуд Шуҳратович Истамовнинг айни дамда қайси вазифага ўтказилгани ҳозирча маълум қилинмаган.

Эслатиб ўтамиз, Бухоро вилояти прокуратураси тизимидаги кадрлар ўзгариши ҳақида гап Президент Шавкат Мирзиёевнинг Андижон вилоятига ташрифидан сўнг бошланган эди. Президент фаоллар билан вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига бағишланган учрашувда Когон тумани прокурорининг порахўрлигига алоҳида тўхталди. Шу билан бирга, Мирзиёев соҳадаги коррупция ҳолатлари юзасидан Бош прокурорга алоҳида топшириқ берган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

прокурор Бухоро Улуғбек Ҳамдамов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг