Хитой Ўзбекистонга иккинчи ёрдамни жўнатди
Жамият
−
29 Апрель 2020
6312Ўзбекистонга Хитойнинг иккинчи марта юборган инсонпарварлик юкининг бир қисми етиб келди. Бу ҳақда Ўзбекистондаги Хитой элчихонаси маълум қилди.
Бугун, 29 апрель куни Тошкент шаҳрининг халқаро аэропортига бортида Хитой ҳукумати юборган инсонпарварлик юклари бўлган самолёт келиб қўнди.
Қайд этилишича, юкларнинг қолган қисми (100 мингта тест-тизим, 50 мингта тиббиёт ҳимоя кийимлари, 150 мингта KN95 тиббиёт ниқоблари, 1 миллионта тиббиёт жарроҳлик ниқоблари, 150 мингта тиббиёт қўлқоплари ва 1000 дона масофавий термометр) ҳам тез орада тайёрланади ва Ўзбекистонга етказилади.
Маълумот учун Хитой давлати март ойи охирида Ўзбекистонга коронавирусга қарши кураш учун 20 тонналик инсонпарварлик ёрдами юборганди.
Эслатиб ўтамиз, бугунгача Ўзбекистонга БАА, АҚШ, Озарбайжон ва Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти коронавирусга қарши кураш учун ёрдам жўнатганди.
LiveБарчаси