... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Бугун Буюк Британия бош вазири расман эълон қилинади


11:50, 13.07.2016 Олам
 1 031

Тереза Мей Бирлашган қиролликнинг 54-бош вазири ва ҳукуматнинг иккинчи аёл раҳбари бўлади.

Бугун, 13 июль куни Буюк Британиянинг янги бош вазири ким бўлиши расман эълон қилинади. Бу ҳақда “The Guardian” нашри хабар бермоқда.
 
Бош вазирни тайинлаш маросимида, дастлаб Дэвид Кэмерон Букингем саройида Елизавета II ҳузурига кириб, ундан ўз истеъфосини қабул қилишини сўрайди. Шундан сўнг навбатдаги ҳукумат раҳбари Тереза Мэй қироличанинг қабулига киради.  Кечқурун собиқ бош вазир Дэвид Кэмерон Тереза Мэйга Даунинг-стритдаги 10-уйнинг калитларини топширади.
 
Хабарда ёзилишича, Кэмероннинг бош вазир резиденциясидаги нарсаларини жойлаштиришга нақ 330та қути керак бўлган.
 
Мэй хоним эса янги уйига кўчиб ўтади. У бугун Вазирлар Маҳкамасининг янги аъзолари номини эълон қилади, дейилади хабарда.
 
Маълумот ўрнида, Буюк Британиянинг янги бош вазири жорий йилнинг кузида тайинланиши кутилган эди.  Лекин номзодлардан бири Андреа Ледсом ўз ихтиёри билан “мусобақа”ни тарк этди ва ягона номзод сифатида Терзеа Мэй қолган эди. Шу сабабли ҳукумат раҳбарини тайинлаш узоққа чўзилмади.
 
Тереза Мэй Буюк Британия тарихидаги ҳукуматнинг иккинчи аёл раҳбари (54-бош вазир) ҳисобланади. Ундан олдин Маргарет Тетчер 1979-1990 йилларда ҳукуматни бошқарган. У “Темир хоним” номи билан машҳур бўлган эди.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Елизавета II Дэвид Кэмерон Тереза Мэй 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!