...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ботир Парпиев истеъфо сўрагани ҳақидаги хабарлардан кейин илк бор оммавий тадбирда иштирок этди


23:40, 08.01.2018 Жамият
 9 090

Парпиев Ўзбекистон Республикаси солиқ ва бюджет сиёсатининг 2018 йилги асосий йўналишларидан келиб чиқиб солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар мазмун-моҳиятини аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига етказди.

Президент Шавкат Мирзиёев ҳали расман лавозимга келмаган даврларни эслайсизми? Президент вазифасини бажарувчи сифатидаги масъулиятли 3 ойда давлат раҳбари иқтисодиётни ривожлантириш учун маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, кичик бизнес ва тадбиркорликка кенг йўл очиб бериш, уларни бўлар-бўлмас текширувлардан озод қилиш, тўсиқларни олиб ташлаш, нафсини ишининг моҳиятига айлантирган айрим назоратчиларни солиқ ва бошқа органлардан тозалаш масаласига қатъий киришди.
 
У сайловолди дастурида ҳам буларни энг устувор вазифалардан бири сифатида келтирган эди. Ва Президент ваъдасининг устидан чиқяпти. Мамлакатнинг охирги 1 йилида тадбиркор ҳақида сўз очилмаган, унинг манфаати ҳимоя қилинмаган, қўллаб-қувватланмаган йиғилиш бўлдими? Йўқ! Ҳатто, тизимларнинг энг катта раҳбарларидан тортиб, энг қуйидагиларгача тадбиркорларга тегинмаслик юзасидан огоҳлантирилди. Бугун ҳалол, мамлакат тараққиёти учун ҳисса қўшиб, иқтисодиётга фойда келтираман, ҳам ўзим, ҳам одамларнинг фаравон ҳаёти учун меҳнат қиламан деган тадбиркорга ҳеч ким тўсқинлик қилмайди. Улар учун имкониятлар ҳам талайгина. Бу имкониятлар ва шароитларни Давлат солиқ қўмитаси раисининг шахсан ўзи етказиб, тадбиркорлар билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиши эса юқори тизимнинг ислоҳотларга лаббайи.
 
8-13 январь кунлари Тошкент шаҳридаги “Ўзэкспомарказ” кўргазмалар мажмуасида ташкил этилган кўргазмали семинарнинг очилиш маросимида Давлат солиқ қўмитаси раиси Ботир Парпиев иштирок этди.
 
Парпиев Ўзбекистон Республикаси солиқ ва бюджет сиёсатининг 2018 йилги асосий йўналишларидан келиб чиқиб солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар мазмун-моҳиятини аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига етказди.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2017 йил 29 декабрда “Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги ПҚ-3454-сонли қарор ва “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2018 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 454-сонли Қонун қабул қилинган эди.
 
Мазкур Қонун билан 3 та қонунларга,  жумладан Солиқ кодексининг 47 та моддасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
 
“Ўзэкспомарказ”га йиғилганлар солиқ қонунчилигидаги ўзгаришлар ҳақида бевосита Давлат солиқ қўмитаси раиси Ботир Парпиевдан маълумот олдилар.
 
Маълумот учун, 2017 йил декабрь ойи охирларида Давлат солиқ қўмитаси раиси Ботир Парпиевнинг Президентдан истеъфо сўрагани ҳақидаги ёлғон хабарлар тарқалган эди. Парпиев ушбу хабарлардан кейин илк бор оммавий тадбирда иштирок этиб, хабарлар ҳақиқатдан йироқ эканига ишора берди.
 
Кўргазмали семинар 13 январгача давом этади. Солиқ қонунчилигига оид ўзгаришлар ҳақида эса кейинроқ хабар берамиз.

Теглар:Ботир Парпиев Солиқдаги ўзгаришлар Давлат солиқ қўмитаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар