Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар кўпайишига пул муомаласи сабаб бўлмаяптими?

Жамият

image

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони кун сайин ортиб боряпти. Бир ойдан камроқ муддатдан беморлар 1000 га яқинлашди. 

Бугунгача орттирилган тажпиба шуни кўрсатдики, янги коронавируснинг юқиш йўллари жуда кўп. Ўзаро мулоқот орқали юқиши етмаганидек, буюмлар орқали ҳам тқарилиши мумкин. Вирус тарқалишида нақд пуллар ҳам катта аҳамиятга эга экани айтилди. Ўзбекистонда беморларнинг кўпайишида шу омил қанчалик роль ўйнаяти ва вирус пулда қанча вақт сақланиб қолади? Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков брифинг вақтида шу саволларга жавоб берди.

“Ҳақиқатдан ҳам нақд пулларда коронавирус қўзғатувчиси узоқ муддат (4-5 кун) сақланиб қолиши ҳақида исботловчи далиллар бор. Шу муносабат билан, айниқса, нақд пул билан боғлиқ ҳолда фаолият юритувчилар, хусусан, банк ходимлари, кассирлар, савдо муассасалари ходимлари нақд пул билан ишлаганда дастлаб ўзларини ҳимоя қилишлари, сўнгра мижозларни ҳимоя қилишлари керак бўлади. Улар ҳимоя воситаларидан фойдаланган ҳолда, дока ниқобларни тақиб, тез-тез антисептик воситалар билан қўлларини зарарсизлантириб туришлари керак.

Нафақадаги ёши улуғ фуқароларимиз ҳақиқатдан хавф ости гуруҳига мансуб хисобланади. Бундай пайтларда ушбу аҳоли қатламининг нақд пул билан муомала қилишларини кескин камайтириш керак бўлади. Ҳозир пластик карточкалар бўйича умуман муаммо йўқ. Демак нафақат ойлик маошларини, ҳатто нафақа пулларини ҳам карточкага тушириб бериш керак. Пластик карточкадан фойдаланилса, касаллик вирусининг бир одамдан иккинчисига ўтиш эҳтимоли кескин камаяди. Ҳозир бир пластик карточкадан иккинчисига пулни ўтказиш муаммо эмас. Уй шароитида ишлатганда ҳам имкон қадар битта пластикдан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Пластик карточкага эса ишлов берса бўлади.

Ҳозир нафақадаги одамларга нафақа пуллари махсус пакетларда тарқатилаяпгани ҳақида эшитдик, шундай бўлган тақдирда ҳам бу соҳада ишлайдиган ходимлар ишлайдиган мутахассислар ҳар куни эртлаб термометриядан ўтказилиши, коронавирусга ҳос клиник белгиларнинг йўқлигига ишонч ҳосил қилишлари ва кун давомида ўзлари саломатлиги устидан кузатиб боришлари, дока ниқобларда, бир маротабалик қўлқопларда фаолият олиб боришлари керак. Негаки улар кўп одам билан мулоқотда бўлишлари мумкин”, деди Отабеков.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки фуқароларни коронавирус инфекцияси юқтириб олмаслик учун нақд пуллардан камроқ фойдаланишга чақирган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтга келиб, коронавирусга чалинганлар 796 нафарга етди. Бугунгача касалланганларнинг 42 нафари даволанган, 4 нафари вафот этган.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

354

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг