Арманистон КХШТни молиялаштирмайди - ТИВ

Олам

image

Арманистон Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (КХШТ)ни молиялаштиришни тўхтатади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ани Бадалян маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Арманистон 2023 йил 23 ноябрдаги “КХШТнинг 2024 йилги бюджети тўғрисида”ги қарорга қўшилмайди. Шунингдек, ташкилот фаолиятини молиялаштиришда иштирок этишдан тийилади. Аммо пойтахт Ереван бу қарорнинг қабул қилинишига қарши эмас.

Ушбу ҳаракатларга 2021-2022 йилларда бўлиб ўтган Тоғли Қорабоғ воқеалари сабаб бўлиши мумкин. Чунки аввалроқ Арманистон Республикаси Бош вазири Никол Пашинян ушбу йиллар давомида Арманистонга нисбатан Коллектив хавфсизлик шартномаси бажарилмаганини маълум қилганди. 

Маълумот учун, 2021-2022 йилларда Озарбайжон ва Арманистон ўртасида Тоғли Қорабоғ ҳудудига эгалик борасида келишмовчиликлар сабаб қуролли тўқнашувлар бўлиб ўтган. 2 йиллик курашлардан сўнг, 2023 йил 28 сентябрь куни халқаро ҳамжамият томонидан тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси унинг раҳбари Самвел Шаҳраманян томонидан имзоланган фармон билан тугатилди ҳамда Озарбайжон ҳудуди таркибига киритилди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Арманистоннинг Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (КХШТ) билан муносабатларини амалда музлатиб қўйилишини мамлакатнинг КХШТда доимий вакили йўқлиги билан изоҳлаганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Озарбайжон Арманистон Тоғли Қорабоғ КХШТ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made