ИИВ “Чинни бозор”даги ЙТҲ бўйича маълумот берди

Жамият

image

Аввалроқ, Тошкент шаҳри “Чинни бозор” яқинида автобус икки йўловчини босиб кетгани ва бошқа бир автобус билан тўқнашгани ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги мазкур мудҳиш ЙТҲ юзасидан расмий маълумот берди.

Унда қайд этилишича, кеча, 3 май куни Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида яшовчи, 18-сонли Автобус саройи ҳайдовчиси М.Т. йўл варақаси асосида бошқарувида бўлган Mersedens-benz автобусини ҳайдаб келиб, тўхтаб турган. Ҳозирча номаълум сабабларга кўра, автобус жойидан қўзғалиб Ф.Т. бошқарувида бўлган Isuzu автобусига урилган. Натижада М.Т. бошқарувни эплай олмай пиёдалар Н.И. исмли аёл ва Г.С. исмли қизни уриб юборган.

Сўнг 18-сонли Автобус саройи ҳайдовчиси Ш.А. бошқарувидаги Isuzu русумли автобусига урилиб тўхтаган. Натижада пиёдалар Н.И. ва Г.С.лар жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Чинни бозор

Баҳолаганлар

47

Рейтинг

2.7

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг