Американинг энг бой одами ким?

Бу қизиқ

image

Американинг “Forbes“ журнали 3 октябрь куни Американинг энг бой одамлари киритилган 400 кишилик рўйхатини эълон қилди. Унга кўра, мамлакатдаги энг бой эркаклар рўйхатининг биринчи поғонасидан 52 ёшли Tesla ва SpaceX асосчиси Илон Маск жой олди. Билдирилишича, унинг бойлиги 8 сентябрь ҳолатига кўра, 251 миллиард долларни ташкил этади.

Унинг бойлиги Қўшма Штатлардаги иккинчи энг бой одами Жефф Безосдан қарийб 90 миллиард долларга кўп. Amazon асосчиси 161 миллиард доллар бойликка эга. Кучли бешликни дастурий гигант Oraсle компанияси асосчиси Ларри Эллисон (158 миллиард доллар), Berkshire Hathaway компанияси эгаси Уоррен Баффет (121 миллиард доллар) ва Google компаниясидан Ларри Пейж (114 миллиард доллар) банд этган.

Шунингдек, рўйхатда Американинг энг бой аёллари ҳам келтирилган. Гарчи энг бой аёл рўйхатнинг 14-ўрнидан жой олган бўлса-да, бу анча яхши кўрсаткич сифатида баҳоланади. Аёллар рейтингида Walmart асосчисининг меросхўри Элис Уолтон  66,5 миллиард доллар бойлиги билан биринчи ўринни эгаллади. Ундан кейинги ўринда 59,8 миллиард долларлик бойлиги билан Koch Industries компаниясидан Жулиа Кох қайд этилган. 

Mars конфет, озиқ-овқат ва уй ҳайвонларини парвариш қилиш фирмасининг тахминан учдан бир қисмига эгалик қилувчи Жаклин Марс 38,9 миллиард доллар билан энг бой аёллар рўйхатининг учлигини якунлаган.

“Forbes 400-2023" рўйхатига кўра, АҚШдаги энг бой 400 кишининг бойлиги умумий ҳисобда 4,5 триллион долларни ташкил қилган. Дастлабки 20 таликда турувчи бойларга тегишли маблағларнинг ўзи жами 1,9 триллион долларга тенг. Таҳлилчиларнинг билдиришича, бу 20 кишининг бойликлари айни пайтда яна  30 фоизга кўпайган.

Маълумот учун, “Statista“ статистик маълумотлар нашрининг берган маълумотларига кўра, Илон Маск дунёнинг энг бой одамлари рўйхатида Louis Vuitton бренди асосчиси, француз миллиардери Бернар Арнодан сўнг иккинчи ўринни эгаллайди.

Эслатиб ўтамиз, Capgemini консалтинг компанияси сўнгги 10 йил ичида миллионерлар сонининг энг катта қисқаришини қайд этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Forbes Google Amazon Жефф Безос энг бой одам SpaceX Илон Маск Tesla Америка Mars

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг