...
МЕНЮ
ONLINE TV

Александр Лукашенко Мирзиёев ҳақида: “Мен кўплаб Президентларни кўрдим...”


10:51, 30.11.2018 Олам
 18 762

Беларусь етакчиси Ўзбекистон билан дўстона ҳамкорлик жуда яхши ва жадал ривожланиб бораётганига қайд этди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йилда Президент Александр Лукашенконинг таклифига биноан Беларусь Республикасига ташриф буюриши ҳақида хабар берган эдик.
 
Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко Ўзбекистоннинг ушбу давлатдаги элчиси билан икки томонлама ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилишга бағишланган учрашувда Шавкат Мирзиёев Бош вазир сифатида фаолият юритган давридаёқ Ўзбекистонни ривожлантириш стратегиясида алоҳида қатнашганини таъкидлади.
 
“Шавкат Мирзиёев – Ўзбекистонни севадиган ва яхши биладиган, мамлакат учун жуда кўп эзгуликлар қилган инсон. У барча муаммони чуқур билади. Шу боис Президент сифатида иш бошлаганида унга ён-атрофдаги ҳолатнинг аслини билишга ҳожат йўқ эди. У ҳаммасини ичкаридан кўрди. У тезда ўзгартирди ва ҳамма соҳада муваффақиятларга эришяпти”, дейди Лукашенко.



“Мен кўплаб Президентларни кўрдим, ҳеч биримиз етилиб қолган муаммоларни бу қадар фаол ва тезда ҳал қилмаганмиз. Унга шунчаки қойил. Мен буни чин дилдан айтяпман”, дея таъкидлаган Беларусь раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Президент сифатидаги фаолиятига юқори баҳо бериб. Шунингдек, Лукашенко кейинги даврда мамлакатлар ҳамкорликни ривожлантириш борасида аввалги йиллардаги узилишларни бартараф қилишга эришганини қайд этди.
 
Александр Лукашенко икки томонлама алоқаларни ривожлантириш бўйича дастурни тўлиқ амалга оширишга содиқлигига яна бир бор урғу бериб, ушбу режа рўёбга чиқарилишини қаттиқ назорат қилишини билдирди, деб ёзмоқда “Халқ сўзи”.
 
Беларусь етакчиси Ўзбекистон билан дўстона ҳамкорлик жуда яхши ва жадал ривожланиб бораётганига тўхталиб, жумладан, шундай деди:
 
“Биз аввалги йилларда кузатилган ҳамкорликдаги кечикишларни йўқ қилганимиз эришган энг яхши натижамиз бўлди. Мен Шавкат Мирзиёевга буларнинг ҳаммаси унинг хизмати эканлигини айтдим”.
 
Александр Лукашенко Ўзбекистон Президентининг ўзи учун қулай бўлган вақтда Беларусга ташриф буюриши мумкинлигини маълум қилган. “Биз Шавкат Мирзиёевни оддий дўстимиз сифатида эмас, балки бизнинг биродаримиз, Беларусни жуда ҳурмат қиладиган инсон сифатида кутиб оламиз. Ана шундай хислатлари билан у мени доим қойил қолдиради. Ва у, албатта, Беларусга самимий муносабатда бўлади, чунки у мамлакатимизни яхши билади. Биз ҳар доим Ўзбекистон учун ишончли ҳамкор бўламиз ва бунинг учун ҳеч қандай ёпиқ мавзулар йўқ. Кўп ишлар амалга оширила бошланди ва яна кўп саъй-ҳаракатлар олдинда турибди”, деди Беларусь раҳбари.
 
Эслатиб ўтамиз, Балерусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко жорий йилнинг 12-14 сентябрь кунлари Ўзбекистонга ташриф буюрган эди. 

Теглар:Шавкат Мирзиёев Александр Лукашенко 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!