АҚШга юк машинасида кетаётган 129 муҳожир тўхтатиб қолинди

Олам

image

Мексика чегарасида 129 муҳожирни АҚШга олиб кетаётган юк машинаси тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 16 июнь куни АҚШга ноқонуний йўл билан кетаётган Гватемала, Гондурас, Сальвадор ва Ҳиндистондан келган 129 муҳожирни олиб кетаётган юк машинаси Мексиканинг Миграция миллий институти ва ҳукумат вакиллари томонидан тўхтатиб қолинган.

“Лотин Америкасида зўравонлик ва қашшоқликдан қочган муҳожирлар кўпинча контрабандачиларга Мексика орқали АҚШга ўтиш учун пул тўлашади. Баъзилари эса наркотик жинояти авж олган ҳудудларни ва ўнлаб километрга чўзилган сувли ҳудудни кесиб ўтишга мажбур бўлади”, дейди Миграция институти ходими.

Таъкидланишича, юк машина тиркамаси ичидаги одамларнинг аксар қисми катта ёшли эркаклардан иборат бўлган. Шунингдек, улар орасида 19 нафар кузатувсиз вояга етмаган болалар ҳам борлиги айтилган. 

Дастлабки маълумотларга кўра, вояга етмаган болалар жамоат қамоқхонасига жойлаштирилган. Қолганлар эса миграция институтининг вақтинча сақлаш ҳудудида шахсига аниқлик киритилгунга қадар олиб қолинган. Шу билан бирга операция давомида тўрт нафар шахс одам савдосида гумон қилиниб, қўлга олинган.

Муҳсинжон Умурзоқов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

АҚШ муҳожир

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made