АҚШ Ўзбекистонга силга қарши 18 миллион доллар киритмоқда

Саломатлик

image

АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Аbt Associates билан ҳамкорликда “Силдан холи Ўзбекистон” беш йиллик ташаббусини бошлади. Унга кўра, бутун мамлакат бўйлаб кенг қамровли қўллаб-қувватлаш хизматларини тақдим этиш ва силга қарши муҳим дори воситаларидан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш учун 18 миллион доллар сармоя киритилмоқда. Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонасидан QALAMPIR.UZ’га маълум қилинди. 

Қайд этилишича, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимига, шунингдек, аҳоли саломатлиги ва мамлакатнинг иқтисодий ривожланишига катта хавф туғдирадиган кўп дориларга чидамли сил касаллигининг юқори кўрсаткичларига дуч келмоқда. 

“Ўзбекистон барқарор ривожланмоқда, аммо сил касаллиги аҳоли саломатлиги учун энг жиддий тахдидлардан бири бўлиб қолмоқда. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 2022 йилда мамлакатда сил касаллигининг янги ҳолатларининг саккиз фоизи даволаш учун энг кўп ишлатиладиган ва самарали ҳисобланадиган иккита дори воситасига қаршилик кўрсатган”, дейилади хабарномада.

Маълумот ўрнида, USAID АҚШ хукуматининг силга қарши кураш бўйича глобал саъй-ҳаракатларига раҳбарлик қилади ва силга қарши курашда Ўзбекистон ҳукуматининг ҳамкори ҳисобланади. Дунёдаги энг йирик икки томонлама донор сифатида USAID сил касаллигини йўқ қилиш бўйича саъй-ҳаракатларни тезлаштириш учун янги инновациялар ва тадқиқотлардан фойдаланади. 
 
1993 йилдан 2023 йилгача АҚШ ҳукуматининг Ўзбекистонга соғлиқни сақлаш соҳасидаги ёрдамининг умумий миқдори 155 миллион доллардан зиёдни ташкил этди, шундан қарийб 60 миллион доллари сил касаллигига қарши курашга йўналтирилди. 

“Силдан холи  Ўзбекистон” лойиҳаси АҚШ ҳукуматининг сил касаллигининг олдини олиш, аниқлаш, даволаш, сил касаллигини стигматизациясини камайтириш, шунингдек, тиббий ахборот тизимларини такомиллаштириш, шу жумладан соғлиқни сақлашни молиялаштириш бўйича ислоҳотларга қатъий содиқлигини тасдиқлайди. Бундан ташқари, АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги ушбу икки томонлама ҳамкорлик мамлакатнинг пандемия тахдидларининг олдини олиш, аниқлаш ва уларга жавоб бериш салоҳиятини мустаҳкамлайди”, дейилади хабарномада.     


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ USAID Сил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made