АҚШ Россия нефтини ташувчи БАА компаниясини жазолади

Олам

image

АҚШ Молия вазирлиги Бирлашган Араб Амирликларининг Hennesea Holdings юк ташиш компанияси ва унинг 17 та танкерига Россия нефтини бир баррель учун 60 долларлик белгиланган нархга риоя қилмай ташигани учун санкция қўллади. Бу ҳақда АҚШ Молия вазирлигининг Чет эл активларини назорат қилиш бошқармаси маълум қилди. 

Қайд этилишича, қуйидаги кемалар чекловларга дучор бўлган: Aristo, Hai II, HS Arge, HS Buraq, HS Esberg, HS Everett, HS Glory, HS Legend, HS Star, La Pride, Mona, Nellis, Osperous, Peria, Sara II, Sensus, Uze. Уларнинг барчаси Либерия байроғини кўтариб, Hennesea Holdings оператори билан боғланган.

“Нархлар чегараси кучга киришидан бироз олдин, 2022 йил охирида ташкил этилган Hennesea Holdings Россия нефти ва нефть маҳсулотларини ташувчи эски танкерларни сотиб олган. Ушбу компанияга тегишли танкерлар Россия портларига тез-тез боради”, дейилади АҚШ Молия вазирлиги баёнотида.

Вазирлик маълумотларига кўра, Hennesea HS Atlantica танкерининг якуний фойда олувчиси бўлиб, у 2023 йил 1 декабрда Россия нефтини баррелига 60 доллардан юқори нархда ташиш учун санкциялар рўйхатига киритилган.

“Бугунги ҳаракатлар шуни кўрсатмоқдаки, нарх чегарасини бузган ҳар бир киши жазоланади. Коалициямизнинг Кремлга ёрдам бераётганларни тўхтатиш қарорига ҳеч ким шубҳа қилмаслиги керак”, дейди АҚШ Молия вазири ўринбосари Уолли Адейемо.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Бирлашган Араб Амирликлари Hennesea Holdings

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made