АҚШ Хитойнинг ядровий салоҳияти ошаётганидан хавотирга тушди

Олам

image

Вашингтон Хитойнинг ядровий салоҳияти ортиб бораётганидан хавотирда ва Америка раҳбарияти ўртасида бунга қандай муносабатда бўлиш борасида келишмовчиликлар мавжуд. Бу ҳақда “The New York Times” ўзи тўплаган маълумотлар бўйича мақола эълон қилди

Айрим экспертларнинг фикрича, Қўшма Штатлар Хитой арсеналининг кенгайишига жавобан ўзининг ядровий арсеналини сезиларли даражада ошириши керак. Бошқалари эса хавотирга ўрин йўқ деб ҳисоблашади. Бунга Вашингтон жанговар каллаклар сони бўйича Пекиндан анча олдиндалигини кўрсатишган. 

Барак Обама президентлиги даврида Миллий Хавфсизлик Кенгашида ядро қуроли устида ишлаган Жон Волфшеллнинг фикрича, Россия ва Хитой ядровий салоҳиятини икки ёки уч баробар оширган тақдирда ҳам АҚШ бунга жавоб бериши мумкин.

Март ойи бошида “Bloomberg” экспертлар ва АҚШ разведкаси вакилларига таяниб, Чанбяо оролидаги реактор учун Россия ядро ёқилғисини Хитойга етказиб бергани, бу орқали эса ядровий пойга хавфи мавжудлигини хабар қилган. Вашингтон CФР-600 реактори ишга туширилгандан сўнг қурол-яроғ учун мўлжалланган плутоний ишлаб чиқарилиши бошланишидан хавотирда. Чунки ядровий ёқилғиларнинг етказиб берилиши Пекинга жанговар каллаклар захирасини деярли тўрт баробарга, 2035 йилга келиб эса 1500 тагача ошириш имконини беради. Шунда Хитой Россия ва Америка Қўшма Штатлари билан таққосланадиган ядровий арсеналга эришади.

Хитой қитъалараро ракеталарни ердан учириш қурилмалари сони бўйича аллақачон АҚШни ортда қолдирган. Бироқ Вашингтон ўзининг ядровий арсенали ҳажми бўйича Пекиндан анча олдинда. Стокгольм халқаро тинчлик ташкилотининг сўнгги маълумотига кўра, Хитойда 350 та ядро каллаклари мавжуд, АҚШда эса бундай турдаги қуроллар 5428 (шундан 1744 таси жойлаштирилган) тани ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, Хитой аввалроқ ядровий қуроллар борасидаги позициясини билдириб, G7 мамлакатларининг бошқа давлатлар устидан қурол-яроғ назорати сиёсатини танқид қилган эди. Хитой уларни ядровий қуролни тарқатмаслик глобал тизимини жиддий равишда бузганликда айблаган. 


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Хитой ядровий қурол

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made