Фатҳ ва ҲАМАС ярашув бўйича Хитойда музокара ўтказди

Олам

image

Фаластиннинг бир-бирига рақиб сиёсий гуруҳлари – Фатҳ ва ҲАМАС вакиллари Пекинда ярашув бўйича музокаралар ўтказди. Бу ҳақда "Al Jazeera" хабар берди.

Музокаралар фактини Хитой Ташқи ишлар вазирлиги улар аниқ қачон бўлиб ўтганини кўрсатмаган ҳолатда тасдиқлади.

"Икки гуруҳ етакчилари истиқбол бўйича чуқур ва самимий мулоқотда иштирок этиш учун Хитойга келди. Томонлар маслаҳатлашувлар орқали муросага эришиш учун сиёсий иродасини тўлиқ ифода этди, кўплаб аниқ масалаларни муҳокама қилди ва ижобий ютуқларга эришди", деган ТИВ вакили Лин Жиан. 

Маълумот учун, Фаластиннинг Исломий қаршилик ҳаракати (ҲАМАС) ва Миллий озодлик ҳаракати (Фатҳ) босқинчиларга қарши курашда кучларни бирлаштириш учун фаол чоралар кўрмоқда. Улар шу йил бошида Москвада ягона ҳукумат тузиш бўйича йиғилиш ўтказган эди. Кейинроқ Фаластин маъмурияти раҳбари Маҳмуд Аббос Туркия Ташқи ишлар вазири Хоқон Фидан билан учрашиб, ушбу лойиҳани амалга ошириш усулларини муҳокама қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой ҲАМАС Фатҳ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made