Сирдарёда икки юк машинасининг тўқнашиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди
Жамият
−
17 Май 2019
3127Жорий йилнинг 15 май куни соат 02:40 ларда Бухоро вилояти Ғиждувон туманида яшовчи 19 ёшли Б.Б. бошқарувидаги “Газель” русумли юк автомашинасини Сирдарё вилоятининг Оқолтин тумани ҳудудида ҳайдаб кетаётиб, ўзидан олдинда светафорнинг қизил чироғига тўхтаб турган фуқаро Ш.Х. бошқарувидаги “Камаз” русумли юк автомашинасининг орқа қисмига бориб урилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар қилди.
Натижада “Газель” юк автомашинаси ҳайдовчиси жароҳат олиб воқеа жойида ва унинг йўловчиси 19 ёшли Б.К. касалхонада вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023