5 яшар болани калтаклаган “тарбиячи” иши текширилмоқда. Қўшимча маълумот берилди

3-саҳифа

image

Аввалроқ, Тошкентдаги боғчада ёш боланинг калтакланиши юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётгани ҳақида хабар бергандик. Мазкур ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани ҳам ўз муносабатини билдирди.

ИИО томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида ушбу видео тарбиячи Н.Т. нинг телефонида олинганлиги аниқланган.

"Мирзо-Улуғбек туманида жойлашган 512-сонли мактабгача таълим муассасаси 11-гуруҳ тарбиячиси Н.Т. гуруҳда тарбияланувчилардан бирининг туғилган кунини нишонлаш жараёнини видеога олган. Шунда Н.Т. тарбияланувчи 2019 йилда туғилган М.Д. (ўғил бола) ни хатти-ҳаракатларидан жаҳли чиққан ва боланинг бош қисмига бир неча маротаба қўли билан ургани аниқланган. Ҳолат 2024 йил 30 апрель куни соат 11:00 да содир бўлган", дейилади муносабатда.


Мақола муаллифи

Теглар

боғча тарбиячи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made