Тошкентдаги боғчада болаларни қўрқитиб, куч ишлатган тарбиячи ишдан олинди (видео)

3-саҳифа

image

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Юнусобод туманидаги 414-сонли мактабгача таълим тарбиячиси болаларга қўпол муомалада бўлиб, уларни қўрқитиб, куч ишлатаётгани акс этган видео тарқалганди. 

Тошкент шаҳри мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг маълум қилишича, ушбу тарбиячи ишдан бўшатилган.  

"Ижтимоий тармоқларда ушбу мазмундаги видеолавҳа тарқалгач, ҳолат юзасидан бошқарма ишчи гуруҳи ўрганиш олиб борди. Аниқланишича, ҳодиса 2024 йил март ойида юз берган. Мактабгача таълим ташкилоти маъмурияти тарбиячи И.С. билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилди", дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл туманидаги интернат тарбиячиси ёш болага тарсаки туширгани акс этган видео тарқалганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Юнусобод боғча

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made