Шавкат Мирзиёев Тошкентга қайтиб келди

Жамият

image

Бугун, 17 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Андижонга ташрифини якунлаб, Тошкентга келди.

Шавкат Мирзиёев 16-17 май кунлари ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишиш мақсадида амалий ташриф билан Андижонда бўлди.

Андижонга ташрифи давомида давлат раҳбари Хонобод туманида бўлди. Туманда ишга туширилган янги корхоналар фаолияти ва "Хонобод" сиҳатгоҳидаги шарт-шароитлар билан танишди.

Ташриф давомида Қўрғонтепа туманида “Khantex Group” масъулияти чекланган жамияти томонидан ташкил этилган пахта-тўқимачилик кластери фаолияти билан танишди.

Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Андижон вилояти ҳокимлигида фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди. Президент вилоят аҳолиси ўсиб бораётгани яна кўплаб уйлар ва қўшимча иш ўринлари, ижтимоий ва коммунал хизматлар ташкил этишни талаб қилиши, бунинг учун вазирликлар ва вилоят раҳбарлари узоқни кўзлаб, ўзини қийнаб ишлаши зарурлигини таъкидлади.

Бундан ташқари, Президент андижонликларнинг яшаш шароитларини ҳам кўздан кечирди. Андижон шаҳридаги эски маҳаллада бўлиб, нураб қолган уйда яшовчиларни янги уйларга кўчириш бўйича кўрсатма берди.

Сафари сўнгида Андижон шаҳридаги Муҳаммад Юсуф номидаги мактаб-интернатга ташриф буюрди. Шу билан Президентнинг Андижонга ташрифи якунланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

16

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг