Президент эски уйларда яшаётган одамларга муносиб шароитлар яратиш бўйича топшириқ берди
Жамият
−
17 Май 2019
3199Президент Андижон вилоятига ташрифи чоғида Андижон шаҳридаги эски маҳаллага кириб, одамларнинг турмуш шароитларини кўздан кечирди.
Шаҳар марказида жойлашган бу маҳаллада уйлар ичма-ич, тартибсиз қуриб ташланган. Муҳандислик тармоқлари йўқлиги сабаб деворлар нураб, санитария ҳолати ёмонлашиб қолган эди.
Давлат раҳбари бу аҳвол билан бевосита танишиб, одамлар билан суҳбатлашди. Бундай шароит халқга ярашмаслигини, маҳалла аҳолиси янги қурилаётган замонавий уйларга кўчирилиб, муносиб шароитлар билан таъминланишини таъкидлади.
Одамлар халқнинг дардини ҳис қилгани, турмуш шароитларини яхшилашга эътибори ва ғамхўрлиги учун Президентимизга миннатдорлик билдирди.
Шу ерда Андижон шаҳрида амалга оширилиши режалаштирилган бунёдкорлик ишлари муҳокама қилинди. Жумладан, мазкур эски маҳалла ҳудудида 9 қаватли 70 та та турар жой барпо этиш бўйича вазифалар белгиланди.
Давлат раҳбарига "Andijаn сity" ишбилармонлик шаҳарчаси қурилиш лойиҳаси ҳақида ҳам маълумот берилди. Қарийб 70 гектар майдонда бунёд этилиши мўлжалланган ушбу шаҳарча беш юлдузли меҳмонхона, конгресс холл, офислар, соғломлаштириш ва кўнгилочар жойлар, ресторанлар, 7, 9 ва 12 қаватли турар жойлардан иборат бўлади.
Президент бу шаҳарча узоқни ўйлаб, комплекс ёндашув асосида қурилиши, у Андижон учун намуна, андоза бўлиши кераклигини таъкидлади. Шу бўйича мутасаддиларга кўрсатма ва тавсиялар берди.
LiveБарчаси