Бухорода 239 нафар мактаб ходимида коронавирус аниқланди

Жамият

image

Бухоро вилоятида 239 нафар мактаб ходимида коронавирус аниқланди. Бу ҳақда вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Дилфуза Мустафоева иштирокида ўтказилган брифингда айтилган.

Маълум бўлишича, вилоятдаги ўқитувчи ва техник ходимларнинг 18 831 нафаридан (жами мактаб ходимларининг 67,1 фоизи) тест олинган. Улардан 239 нафарида коронавирус аниқланган.

Жумладан:

•    Бухоро шаҳрида 3 259 нафардан 46 нафарида;
•    Когон шаҳрида 666 нафардан 11 нафарида;
•    Олот туманида 1 237 нафардан 23 нафарида;
•    Бухоро туманида 1 843 нафардан 22 нафарида;
•    Вобкент туманида 1 903 нафардан 33 нафарида;
•    Ғиждувон туманида 2 608 нафардан 10 нафарида;
•    Когон туманида 9 055 нафардан 9 нафарида;
•    Қоракўл туманида 1 575 нафардан 20 нафарида;
•    Қоровулбозор туманида 385 нафардан 7 нафарида;
•    Пешкў туманида 855 нафардан 29 нафарида;
•    Ромитан туманида 1 860 нафардан 15 нафарида;
•    Жондор туманида 857 нафардан 8 нафарида;
•    Шофиркон туманида 828 нафар мактаб ходимидан 5 нафарида коронавирус аниқланган.

Мактаб ходимларида коронавирус аниқлангани сабабли 14 сентябрь куни анъанавий тарзда ўқув йили бошланиши кутилаётган 34 нафар мактабнинг 20 нафари очиладиган бўлди.

Аввалроқ, эртага, 14 сентябрдан республика бўйлаб 2635 та мактабда ўқув йили анъанавий шаклда бошланиши ҳақида хабар берган эдик.

Маълумот учун, Самарқанд вилоятининг Пайариқ ва Жомбой туманларида 100 нафар, Жиззах шаҳрида 52 нафар ўқитувчида коронавирус аниқланган.


Мақола муаллифи

Теглар

мактаб Бухоро

Баҳолаганлар

177

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг