“Aurum 898”нинг яна бир қўриқчисига ҳукм ўқилди

Жамият

image

Хабарингиз бор, ўтган йилнинг ёз ойларида Тошкентдаги “Aurum 898” тунги клубида ваҳший жиноят содир этилган ва унинг оқибатида эркин курашчи Жамшид Кенжаев пичоқланиб, шифохонада вафот этганди. Мазкур жиноят бўйича жорий йилнинг 13 март куни айбланувчиларга суд ҳукми ўқилди.

“Aurum 898” тунги клубидаги жанжал бўйича яна бир қўриқчига 5 йил муддатга озодликдан чеклаш жазоси тайинланди. Суд жараёни жорий йилнинг 9 июль куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Юнусобод туман судида судья А.Шомаҳмудов раислигида ниҳоясига етди. Бу ҳақда Олий суд Матбуот хизмати хабар берди.

Судда жанжал вақти марҳум Жамшид Кенжаев билан бўлган дўсти Шоҳруҳ Шаҳобиддинович Турсунов жабрланувчи ва тунги клубнинг норасмий қўриқчиси Мэлс Анварович Азимов айбланувчи сифатида иштирок этди.

Мэлс Азимов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “г” банди билан айбланган.

Мэлс Азимов “Aurum 898” клубидаги жанжалнинг олдини олмоқчи бўлганЖамшид Кенжаевнинг ўртоқлари Шоҳруҳ Шаҳобиддинович Турсунов, Иброҳим Меҳриддинович Синдоров, Улуғбек Дилшодович Ҳайитбоев ва Иброҳим Исроил ўғли Илҳомжоновнинг ортидан қувиб борган. Сўнг Шоҳруҳ Турсуновни танасининг турли жойларига қўл ва оёқлари билан уриб, ёнида бўлган пичоқ билан орқа думба соҳасига икки марта тан жароҳати етказган.

Суд-тиббиёт экспертизасининг хулосасига кўра, Шоҳруҳ Турсуновнинг танасида, чап кош соҳаси эзилиб йиртилган яра, чап кўз пастки қовоқ соҳаси, ўнг елка юқори учлиги, кўкрак қафаси соҳаси, ўнг елка соҳаси қонталашишлари, кўкрак қафаси ва бурун соҳалари шилинмалари, чап думба соҳаси яралари, бош тепа соҳаси юмшоқ тўқималари лат ейиши жароҳати аниқланиб, бу жароҳатлар оғирлик даражаси бўйича соғлиқни қисқа муддатга бузилишига олиб келадиган енгил жароҳатлар туркумига кириши кўрсатилган.

Шоҳруҳ Турсунов барча айбловларни тан олган ҳамда қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, ҳозирда жабрланувчига етказилган моддий зарарни қоплаганини, жабрланувчи Турсуновнинг унга нисбатан ҳеч қандай моддий ва маънавий даъвоси йўқлигини баён этиб, енгилроқ жазо тайинлашни сўраган.

Азимов Мэлс Анварович (Azimov Mels Anvarovich) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми “г” банди билан айбдор деб топилди ва унга шу модда билан 5 (беш) йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси тартибида дастлабки қамоқнинг бир кунини озодликни чеклашнинг бир кунига тенглаштириб ҳисоблаб, яъни 2019 йил 8 майдан 9 июлга қадар (63 кун) муддатни инобатга олиб, тайинланган озодликни чеклаш жазосидан дастлабки қамоқда бўлган муддатни айириб ташлаб, узил-кесил ўташ учун М.Азимовга 4 (тўрт) йил 9 (тўққиз) ой 27 (йигирма етти) кун муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Озодликни чеклаш жазоси М.Азимовнинг яшаш жойи бўйича, яъни Қашқадарё вилояти, Чироқчи тумани, Жар қишлоғида кечки соат 20:00 дан эртаси куни эрталаб соат 08:00 га қадар ўташ белгиланди.

Чекловлар қуйидагича:

- яшаш жойини ҳукмни ижросини назорат қилувчи орган рухсатисиз ўзгартирмаслик,

- оммавий ва бошқа тадбирларда иштирок этмаслик,

- муайян жойларда – тунги клублар, ресторан, кафе, бар, спиртли ичимликлари ичиш жойларига бормаслик,

- алкоголли ичимликлар истеъмол қилмаслик, муайян буюмларни – барча турдаги пичоқ, темир бўлакларини ўзида сақламаслик,

- Қашқадарё вилояти ҳудудидан ташқарига чиқмаслик тақиқлари юклатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Жамшид Кенжаев Aurum 898

Баҳолаганлар

87

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг