Хитой қачон коронавирусни буткул енгишини айтди

Олам

image

Хитой мамлакатда авж олган янги 2019-nCoV коронавирусини март ойида тўла енгишига ишоняпти. Бу ҳақда Хитойнинг Россиядаги элчиси Чжан Ханьхуэй айтиб ўтди, деб хабар берди "Интерфакс".

“Хубэйдан бошқа минтақаларда бир вирусни шу ойда енга оламиз, эпидемия марказида эса келаси ой давомида”, деган элчи.

У Хубэйдан бошқа минтақаларда ўн кундан бери коронавирус билан касалланганлар аниқланмади. Элчи коронавирусдан ўлиш Хубэйда 2 фоизни, Хитой бўйича 0,55 фоизга тенг эканини маълум қилди.

Хитой Соғлиқни сақлаш қўмитаси коронавирусга қарши вакцинани жониворларда синовдан ўтказиш бошланганини маълум қилди. Препарат камида апрель ойидан одамларда қўллаб кўрилади.

Аввалроқ, Хитойдаги қамоқхонада 200 нафар маҳбусда коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берган эдик.

Янги коронавирус

Хитойнинг Хубэй провинцияси маркази Ухань шаҳрида ўтган йилнинг декабрь ойи ўрталарида янги вирус пайдо бўлди. Хитой Ҳукумати 31 декабрь куни Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотини мамлакатда эпидемия бошлангани ҳақида огоҳлантирди.

Коронавирус билан касалланганлар ҳозирча Хитойдан ташқари 30 давлат – Япония, Таиланд, Сингапур, Жанубий Корея, Гонконг, Австралия, Тайвань, Макао, Малайзия, АҚШ, Германия, Вьетнам, Франция, Бирлашган Араб Амирликлари, Канада, Филиппин, Буюк Британия, Россия, Италия, Ҳиндистон, Финляндия, Швеция, Шри-Ланка, Камбожа, Непал, Испания, Бельгия, Миср, Эрон ва Исроилда аниқланди.

Вирусдан бугунгача 2247 киши ҳалок бўлди, 76 738 киши у билан касалланди. ЖССТ янги коронавируснинг дунёга тарқалиши сабабли Жамоат соғлиғи учун халқаро хавотирга молик фавқулодда вазият жорий қилди. Бу инсоният соғлиғи учун жиддий хавф туғилганда эълон қилинадиган расмий мақом ҳисобланади. ЖССТ янги коронавирусга расман ном берди ва у COVID-2019 деб аталди.

Коронавирус бугунгача қурбонлар сони бўйича 2002 йилдаги атипик пневмония (SARS) ва 2012 йилдан бери Яқин Шарқ респиратор синдромини (MERS-CoV) ортда қолдирди. SARS`дан 8096 нафар одам касалланган, шулардан 774 нафари (ўлим даражаси 9,6 фоиз) ҳалок бўлган. MERS-CoV вирусидан 2494 нафар одам касалланиб, уларнинг 858 (ўлим даражаси 34,4 фоиз) нафари қурбон бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой вирус

Баҳолаганлар

331

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг